Облак
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак жамоа раҳбариятидан юқори маош талаб қилмоқда.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра словениялик посбон яқиндагина жамоадоши Антуан Гризман катта маош эвазига янги шартнома имзолагани ҳамда ўзига Европа грандларидан бўлаётган қатор таклифлардан келиб чиқиб раҳбариятга “Атлетико” таркибида Гризманндан кейин энг кўп маош олувчи футболчи бўлиш талабини қўймоқда.

Айтиш лозимки, агар “матрасчилар” Облакнинг ушбу талабини бажаришмаса, у ҳолда иқтидорли посбон "Ливерпуль", ПСЖ ва "Реал" каби грандлардан бирига ўтиб кетиши мумкин.