Облак дунёнинг энг кўп маош олувчи дарвозабонлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди
Ads

Аввал хабар берганимиздек “Атлетико” дарвозабони Ян Облак кеча жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда 2023 йилга қадар имзоланган янги келишувга кўра 26 ёшли слованиялик посбон “матрасчилар”дан йилига 10 млн евро маош олади. Шу тариқа у МЮ дарвозабони Давид де Хеадан сўнг (10,5) дунёнинг энг кўп маош олувчи иккинчи дарвозабонига айланди.

Бу борадаги рейтинг де Хеа ва Облакдан сўнг қуйидагича кўриниш олган:

Эдерсон "Манчестер Сити" (9,9), 

Икер Касильяс "Порту" (6,6), 

Мануэль Нойер "Бавария" (5,7), 

Петр Чех "Арсенал" (5,6), 

Марк-Андре тер Штеген "Барселона" (5,6), 

Кейлор Навас "Реал" (5,4), 

Жанлуижи Буффон ПСЖ (5,3),

Тибо Куртуа "Реал" (5,2).