Облак футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи кимлигини айтди
"Атлетико" Мадрид клуби дарвозабони Ян Облак Ла Лиганинг 31-турида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг рақиб жамоа етакчиси Лионель Месси ҳақида гапириб ўтди.
“Улар 5 дақиқа ичида 2 та гол уришди. Сабаби биз ажойиб футболчиларга қарши ўйнадик. Менинг фикримча биз футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи – Лионель Мессига қарши ўйнадик”, - дейди словениялик дарвозабон.
Маълумот учун, 31 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум “Барселона” сафида ҳозирча 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 43та гол ҳамда 21та ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар