“Обод”нинг “Истиқлол”га қарши ўйини бекор қилинди

 

Хабарингиз бор, “Истиқлол” жамоаси Тошкент йиғини доирасида учта ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Учинчи бахсни фарғоналиклар эртага "Обод"га қарши ўйин билан тайёргарликни давом эттириши лозим еди. Аммо "Обод"даги тушунмовчилик сабабли баҳс ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда "Истиқлол" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, эндиликда “Истиқлол” "Сурхон" билан музокара олиб бормоқда. Катта эҳтимол билан 5 август куни фарғоналиклар "Сурхон"га қарши ўртоқлик учрашида майдонга тушушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!