ОЧЛ 2-тури рамзий терма жамоаси маълум. Ундан ҳамюртимиз ўрин олди

CHERY AUTO

ОФКнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари Осиё Чемпионлар Лигаси 2-турининг рамзий терма жамоасини маълум қилди. Ундан АГМК жамоаси ҳужумчиси Зафар Полвонов ҳам ўрин олган. 

Tecno

Кеча Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши кечган беллашувда Полвонов 2 та гол уришга муваффақ бўлганди. Афсуски, бу голлар олмалиқликларни мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Шунга қарамай, ОФК ҳужумчимизнинг ўйинини муносиб баҳолади. 

Бундан аввалги тур рамзий терма жамоасидан "Пахтакор" футболчиси Драган Черан ўрин олганди:

photo_2021-04-19_19-56-10

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!