ОЧЛ-2017: 3 та турда “Бунёдкор” ва 2 жамоа бирорта ҳам очко ололмаган бўлса, 11 клуб мағлубиятга учрамади
Хабарингиз бор, 13-15 март кунлари ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари ўтказилди. Унда 16 та ўйин бўлиб ўтди.
Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Бунёдкор” бу тур ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” клубини қабул қилди. Тошкентдаги баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Сафарда ҳаракат қилган “Локомотив” “Истиқлол” меҳмони бўлди. Эронда ўтган беллашувда “темирйўлчилар” ҳам 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шундай қилиб 3-турда вакилларимиз ҳеч қандай очкога эга бўлишмади.
Эътиборлиси, Андрей Микляев шогирдлари 3 та турда 3 очко ишлаб олган бўлса, Сергей Лушчан жамоаси ҳисобида ҳозирча ҳеч қандай очко мавжуд эмас. Қолаверса, “қалдирғочлар” 3 йилдан бери ўз майдонида ғалаба қозона олмай келаётган нохуш анъанаси давом этди.
Шунингдек, ОЧЛ-2017да 3 ўйинда “Бунёдкор” каби бирорта ҳам очко ололмаганлар сони яна 2 тани ташкил этади. Қуйида ушбу тургача боши фақат мағлубиятдан чиқмаётган клублар билан танишишингиз мумкин.
“B” гуруҳи
“Ал Жазира” – БАА
“C” гуруҳи
“Бунёдкор” – Ўзбекистон
“F” гуруҳи
“Сеул” – Жанубий Корея
Ундан ташқари шу тургача 11 жамоа мағлубиятга учрамасдан келмоқда. Қуйида ушбу клублар билан танишишингиз мумкин.
“B” гуруҳи
“Истиқлол” – Эрон
“Лаҳвия” – Қатар
“C” гуруҳи
“Ал Аҳли” – Саудия Арабистони
“Ал Айн” – БАА
“D” гуруҳи
“Ал Ҳилол” – Саудия Арабистони
“E” гуруҳи
“Муанг Тонг Юнайтед” - Таиланд
“F” гуруҳи
“Шанхай СИПГ” – Хитой
“G” гуруҳи
“Гуанжоу Эвергранд” – Хитой
“Сувон Блувингс” – Жанубий Корея
“Кавасаки Фронтейл” – Япония
“H” гуруҳи
“Жиангсу Сунинг” – Хитой
Бекзод Исаев тайёрлади
Фикрлар