ОЧЛ-2017. "Гуанчжоу Эвергранд" сафарда йирик ғалабани тантана қилди

Осиё Чемпионлар лигаси бахсларининг энг қизғин палласи бўлиб ўтмоқда. "G" гурухи жамоалари 5-тур учрашувларини якунлашди. Олдинроқ "Кавасаки Фронтале" сафарда ғалаба қозонганди. Хозиргина "Истерн" ва "Гуанчжоу Эвергранд" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Учрашувда хитой клуби йирик ғалабани тантана қилдилар. Улар сафида Паулиньо ва Алан дубл қайд этган бўлсалар, Ю Хан Чао бир тўп киритишга муваффақ бўлган бўлса, "Истерн" ўйинчиси Митчелл ўз дарвозасини бир бор ишғол қилиб қўйди, Якуний хисоб 0:6.

ОЧЛ-2017. "G" гурухи.

"Истерн" - "Гуанчжоу Эвергранд" 0:6

Голлар: Паулиньо 8, 82, Алан 50, 71, Митчельл 39(автогол) ЮХанЧао 90+1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!