ОЧЛ-2017: "Насаф" ўтиш ўйинида "Ал Ҳидд"ни "Бунёдкор" стадионида қабул қилади

CHERY AUTO

Бугун Куала-Лумпур шаҳридаги “Hilton Petaling Jaya” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ОЧЛ-2017гу қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда “Насаф” ПФК вакиллари ҳам иштирок этишди.

Tecno

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, “Насаф” жамоаси келаси йилги ОЧЛ-2017 баҳсларини ўтиш босқичидан бошлайди. Яъни қаршиликлар 31 январ куни ўз майдонида Бахрайннинг “Ал Ҳидд” жамоасини қабул қилади.

“Марказий” стадионда реконструкция ишлари давом этаётгани туфайли, ушбу учрашув Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Ғолиб жамоа 7 феврал куни сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Фатеҳ” жамоаси билан куч синашади.

Бу плей-офф босқичидан ўтган жамоа  “В” гуруҳдан ўрин эгаллайди ва ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичида иштирокини давом эттиради. 

Comments

You must be logged in to commet!