ОЧЛ-2018 ўтиш ўйинини “Насаф” уйда, “Пахтакор” эса сафарда ўтказади
Ads

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда “Локомотив” Марат Бикмаевнинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритди. Бу эса “Бунёдкор”ни ўз тарихида илк бор ОЧЛ йўлланмасидан мосуво қилди. Энди “қалдирғочлар”нинг ўрнига “Пахтакор” халқаро мусобақада иштирок этади.

Биласиз, Ўзбекистон клублари учун ОЧЛда бу мавсум "1+2" схемасида  йўлланма берилган. Ўзбекистон чемпионати ва Кубогини қўлга киритган "Локомотив" Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Олий лигада кумуш медалга эга чиққан “Насаф” ва кучли учликни якунлаган "Пахтакор" эса ўтиш ўйинларида иштирок этади.

"Насаф" ва "Пахтакор" саралаш босқичининг охирги раундида Қатар ва Иордания клубларига қарши майдонга чиқишларини олдинроқ маълум қилиб ўтгандик. Демак, плейофф босқичида клубларимизнинг рақиблари ким бўлиши борасида қуйида танишинг:

30 январь. "Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал-Файсали" (Иордания)

30 январь. "Ал-Гарафа" (Қатар) - "Пахтакор" (Ўзбекистон)