ОЧЛ-2018. "Персеполис" - "Насаф" учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади

Хабарингиз бор эртага Қаршининг “Насаф” клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк турида Техронда маҳаллий “Персеполис” меҳмони бўлади. SPORTS.uz’га маълум бўлишича бугун ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Даставвал, маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан 13:30да) жамоалар менежерлари йиғилиши ташкил этилади. Унда ташкилий масалалар қатори, жамоаларнинг эртага қандай рангдаги либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади. Йиғилиш Эрон Ислом Республикаси футбол Федерацияси қароргоҳида бўлиб ўтади.

Соат 13:30да (Тошкент вақти билан 15:00да) вакилларимиз иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Соат 14:00да (Тошкент вақти билан 15:30да) эса “Персеполис” клуби  вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Бугун соат 17:15да (Тошкент вақти билан 18:45да) “Озодий” стадионидаги “Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!