ОЧЛ. “Ал-Айн” - “Насаф”: Жамоалар эртанги беллашувда қандай рангли либосларда ҳаракатланиши маълум (фото)

Бугун Ал-Айн шаҳридаги “Ҳалифа Бин Зайид” ўйингоҳда “Ал-Айн” - “Насаф” учрашувидан олдин иккала жамоа вакиллари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашувда эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Майдон эгалари "Ал-Айн" оқ рангли либослардан, “Насаф” эса тўлиқ қизил рангли либослардан фойдаланиши келишиб олинди. Бу ҳақда қаршиликлар матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумот ўрнида, “Ал-Айн” - “Насаф” беллашуви эртага Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. 

насайн_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мурад Умаров
20/02/2024 18:15
НАСАФ олов пуркаб Ал айнди ёндиради Ин ша ОЛЛОХ.
НАСАФ мухлислари ДУОДА.