ОЧЛ. "Ал-Духайл" - "Пахтакор": Матнли трансляция

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Ал-Духайл" - "Пахтакор" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилиб боришингиз мумкин. 

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Шерлар" чемпионлар лигасида яна бир бор мағлубиятга учради.

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Мезбонлар стандарт вазиятдан фойдалана олмади.

  • 84'

    ГОЛ. Эдмилсон хет-трикни расмийлаштирмоқда.

  • 82'

    Нам Тае Хининг узоқдан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди.

  • 78'

    Славче Войнески 2 ўзгариш амалга оширмоқда. Рашидов ўрнига Азиз Турғунбоев, Шаркич ўрнига Жасур Ёқубов майдонга тушди.

  • 74'

    "Ал-Духайл" сафида ўзгариш. Карим Будиаф ўрнига Луис Жуниор баҳсга қўшилди.

  • 70'

    ГОЛ. Қатарликлар яна ҳисобни тенглаштирди. Яна ўша Эдмилсон гол уриб кетмоқда.

  • 69'

    ГООООООООЛ! Хожиакбар Алижоновнинг супер пасидан сўнг Сардор Собирхўжаев рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 66'

    ГОЛ. "Ал-Духайл" ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи - Эдмилсон.

  • 66'

    Офсайдлар сони бўйича 1:3. "Шерлар" бу борада олдинда бормоқда.

  • 63'

    Алибоевнинг узоқдан тепган тўпи майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 60'

    Ҳожимат Эркинов бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади. 

  • 58'

    Бурчакдан берилган узатмадан сўнг Алмоаз Али бош билан дарвозамизга зарба йўллади. Аммо Элдор Суюнов ўз ўрнида.

  • 56'

    Рақиб фойдасига жарима зарбаси белгиланди. Бироқ қатарликлар бу вазиятни кўкка совуришди.

  • 54'

    Ҳамробековга ҳужумни тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 53'

    Рашидов очиқ турган шеригини кўрмади ва ўзи зарба беришга қарор қилди. Бироқ унинг зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди.

  • 49'

    Одил Ҳамробековнинг кучли зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1 вакилларимиз фойдасига.

  • 44'

    ГООООООООЛ! Сардор Рашидовнинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг ошириб берган тўпини Шаркич бош билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

  • 41'

    Черан ўз ўрнини Икром Алибоевга бўшатиб берди. Драган енгил жароҳат олди.

  • 37'

    Шаркич қулай вазиятда турган Эркиновни кўрмай қолди ва хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужум якунига етди.

  • 34'

    Алмоаз Али жарима зарбасидан узатиб берилган тўпга нотўғри чиқди. Яна бир ноаниқ зарба мезбонлар ҳисобида.

  • 33'

    "Ал-Духайл" стандарт вазиятга эга бўлди. Бу хавфли бўлиши мумкин.

  • 29'

    Сардор Рашидов қулай имкониядан гол ура олмади. Унинг деярли бўш қолган дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 27'

    Ҳожимат Эркиновнинг узатмасидан сўнг Драган Черан зарба бериш имконига эга бўлди. Бироқ якуний зарба ноаниқ.

  • 25'

    Драган Черан тиббий ёрдамга муҳтож. У оёқ пайларини чўзиб олган кўринади.

  • 23'

    "Ал-Духайл" майда паслар орқали гол уришга ҳаракат қилмоқда. "Пахтакор" ҳозирча пайт пойлаяпти.

  • 21'

    Эдмилсоннинг узоқдан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

  • 19'

    Бурчак зарбаси тепиш навбати энди бизникиларга. 

  • 18'

    Мезбонлар яна бир бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 17'

    Тўп назорати 71 фоизга 29 фоиз. Қатарликлар бу борада яққол устунлик қилмоқда.

  • 14'

    Рақибларимизнинг ҳужуми жарима майдончамизда тўп  қўл билан тўхтатилгани учун тўхтаб қолди.

  • 12'

    Ҳозирча тўп назорати бўйича "Ал-Духайл" устунлик қилмоқда.

  • 10'

    Бурчакдан оширилган тўп нариги бурчак томон йўл олди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 9'

    Бурчак зарбаси номинал мезбонлар фойдасига.

  • 7'

    Қатар клуби футболчилари чиройли комбинациялар амалга ошириб, жарима майдончамизга ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо ҳимоячиларимиз ўз ўрнида.

  • 4'

    "Ал-Духайл" ўйиндаги илк хавфли вазиятни яратди. Бурчакдан ошириб берилган узатмадан сўнг рақиб футболчиси бош билан зарба берди. Аммо зарба ноаниқ кетди.

  • 2'

    Вакилларимиз рақиб майдонида прессинг ишлатиб, тўпни олиб қўйди. Бироқ узатмадаги хатолик сабаб тўпни яна қатарликлар эгаллаб олди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ал-Духайл" - "Пахтакор" ўйини старт олди. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Наркобилов Суюн
15/04/2022 04:30
Рахтакорга кейинги уйинда омад,тарсаки емасинда
Наркобилов Суюн
15/04/2022 04:30
Рахтакорга кейинги уйинда омад,тарсаки емасинда
&
Ruziyev Mahmatqobil
15/04/2022 04:17
Uzbekiston hakamlar bulganda Bozorov uxshatib Edmilsonga qizil berardi poxtakor uzbek futbol erkatoyi osiyaning emas
Azam Xadjaev
15/04/2022 00:07
Endi to'g'irlab qo'ydina
Azam Xadjaev
15/04/2022 00:06
Nega sarlahada 2-3 deb yozgansizlar kirib o'qisa 3-2 turibdi tuwunmadim o'zinani o'zina aldayapsizlarmi Baribir paxtakor yutqazadi chunki xakamlar yordam bermidi u yerda