ОЧЛ. Бензема, Кулибали ва Роналду – уларга қарши қайси клубларимиз ўйнаши мумкин?

24 август куни соат 13:00 да ОФК бош қароргоҳида Чемпионлар лигасининг янги мавсумига қуръа ташланади. 

Қуръада "Пахтакор" 1-саватдан, "Насаф" 2-саватдан жой олади. Шунингдек, "Навбаҳор" ҳамда ОКМК саралашдан муваффақиятли ўта олса, 4-саватдан ўрин эгаллайдиган бўлди. ЎзПФЛ бош директори ва журналист Диёр Имомхўжаев Саудия Арабистонининг қайси жамоалари мамлакатимизга келишини мумкинлиги ҳақида телеграм каналида ёзиб қолдирди.

"Пахтакор" 1-саватчада. Шундан келиб чиқилса, Бензема ёки Канте Тошкентга келмаслиги аниқ. Бироқ уларнинг жамоаси "Ал Иттиҳод" "Насаф" билан рақиб бўлиши мумкин. "Насаф"га "Ал Ҳилол" ҳам рақиб бўла олади. Риёдликлар сафида Рубин Невеш, Калиду Кулибали кабилар тўп суради. Шундан келиб чиқилса, Қаршига катта эҳтимол билан бирор юлдуз келиши мумкин.

Роналду тўп сураётган "Ан-Наср" саралашдан чиқиб келса, "Пахтакор" ёки Насафга рақиб бўлиши мумкин. Аммо Роналду аниқки, Наманганга бормайди. "Навбаҳор" саралашдан ўтиб олса, худди Қаршига келиши мумкин бўлган футболчиларни Наманганда кўришимиз мумкин бўлади.

Бир мамлакат жамоалари гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келмайди", - дея пост қолдирди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!