ОЧЛ. "Локомотив"нинг 2-турдаги рақиби йирик ҳисобда мағлуб бўлди

CHERY AUTO

Жидда шаҳридаги "Қирол Абдулла Спорт Сити" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Даставвал 23-дақиқада Гонсало Виейра ҳисобни очди.

Tecno

Тайм сўнггида Фаҳад Ал Муваллад ва Абдулазиз Ал Аряниларнинг голлари эвазига мезбонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди.

Иккинчи бўлим эса тўлиқ "йўлбарслар" устунлигида кечди ва Хосе Сьера шогирдлари якунда 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа "Ал Иттиҳод" ўз гуруҳида етакчиликни қўлга олди. 2-ўринда эса "Локомотив бормоқда. "Ал Вахда" 3, "Ал Райян" 4-поғонани эгаллаб турибди.

Маълумот учун, "темирйўлчилар" 2-турда 11 март куни Қатарда "Ал Райян" билан куч синашади. 

Comments

You must be logged in to commet!