ОЧЛ: "Локомотив"нинг бугунги рақиби "Ар Райян" қандай жамоа?

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг амалдаги чемпиони ҳисобланган Тошкентнинг «Локомотив» клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Дохада Қатарнинг «Ар Райян» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу беллашув олдидан "темирйўлчилар"нинг рақиби борасида маълумотларни тақдим этамиз.

“Локомотив”нинг рақиби - "Ар Райян"

Қатарнинг ушбу клуби 1967 йили Ар Райян шаҳрида ташкил этилган. Жамоа уй ўйинларини 25 000 мухлисга мўлжалланган “Аҳмед бин Али” стадионида ўтказади. Таҳаллуси "шерлар". Клуб президенти Абдулла бин Ҳамад бин Тани. Бир неча кун аввал кетма-кет учта йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин жамоа бош мураббийи Булент Уйғун истеъфога чиқарилганди. Энди жамоани бразилиялик мутахассис Жилсон Соза мавсум якунига қадар бошқаради. У бунга қадар футболчи сифатида ҳам «Ар Райян» шарафини ҳимоя қилган. Соза бош мураббий бўлишидан олдин клубнинг 23 ёшгача футболчилардан иборат жамоасига устозлик қилиб келаётганди.

“Ар Райян” ўтган мавсум Қатар чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Қатар чемпионатида 8, Қатар Амири кубогида 6, Қатар шаҳзодаси кубогида 4, Шайх Яссим кубогида эса 4 марта зафар қучган.

Жамоанинг Осиё майдонларидаги энг яхши натижаси 3-ўрин ҳисобланади. 1992 йили клублар ўртасидаги қитъа чемпионатида “Ар Райян” 3-поғонани банд этганди.

Ушбу баҳсдан олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари қуйидаги фикрларни билдириб ўтишди.

Андрей Фёдоров: - Доим яхши ўйин кўрсатишни истаймиз, аммо натижа қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Сифатли футбол намойиш этиб, керакли очкони қўлга киритишга умид қиламиз.

«Ар Райян»нинг биринчи турда йирик ҳисобда ютқазгани бизга қўл келадими? Йўқ, «Ар Райян» 1:5 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эмасди, деб ҳисоблайман. Ўйинни кўрдик, ўтказиб юборилган голларни тасодиф дейиш мумкин. Бу йирик ҳисобга қараб, қайсидир клубнинг кучи ҳақида гапириш ноўрин.

photo_2019-03-10_19-08-00

Рақиб бош мураббийи ўзгарган, демак ундан нимани кутишни билмаймиз, ҳар қандай сюрприз бўлиши мумкин. Одатда мураббий алмашинуви жамоа фойдасига хизмат қилади. Баъзида эса аксинча, футболчилар янги мутахассиснинг талабларини қабул қила олмасликлари мумкин. Шундай экан, бу борада фикр билдириш қийин.

Охирги иккита ўйинимизда тезкор гол урганимиз билан ҳисоб йирик кўринишга келгани йўқ, аммо эртага ҳам дарвозани тезда ишғол қилсак ва бу бизга уч очко келтирса, фақат хурсанд бўлардим.

Жилсон Соза: - Қийин баҳс бўлади. «Локомотив»нинг баъзи ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоада жуда яхши футболчилар жамланган. Ҳимоядан ҳужумга тезкорлик билан ўта олади. Юқори прессинг қўллайди. Уларга қарши қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, чунки кейинги босқичга чиқишни истаймиз.

Жамоа ўтиш даврида турибди. Эртанги беллашувдаги асосий режам – шогирдларимни келажак учун тайёрлаш. Футболчилар бир-бирларини яхшироқ тушуниб ўйнай бошлашларига эришмоқчиман. Майдонда нима қилишимиз кераклигини биламиз.

photo_2019-03-10_18-44-38

Бу клубда узоқ йилдан ишлаб келяпман. Жамоа менга бегона эмас. Бу борада муаммо йўқ, барчамиз дўстлармиз. Вазиятни ўзгартириш учун меҳнат қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!