ОЧЛ. "Локомотив"нинг кейинги турдаги рақиби иродасизлик қилди

Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ гуруҳ босқичида янги мавсум старт олди. Тошкентнинг "Локомотив" клуби БААнинг "Ал Вахда" клубини қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашув - Қатарнинг "Ал Духаил" ҳамда Эроннинг "Зоб Аҳан" клублари ўртасидаги учрашув ҳам бироз олдин ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда ҳисобни "Зоб Аҳан" очган бўлсада, қатарликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Маълумот учун, "Локомотив" келгуси турни Эронда маҳаллий "Зоб Аҳан" жамоасига қарши ўтказади.

ОЧЛ-2018. "В" гуруҳи. 1-тур

"Ал Духаил" (Қатар) - "Зоб Аҳан" (Эрон) 3:1 (0:1, 3:0)

Голлар: Карим Будиаф (74, 76), Мсакни (84) - Кирос (12)

"Ал Духаил": Лекомте Алдани, Муҳаммад Муса, Лукас Мендез, Эл Аради, Нам Тае Хи, Карим Будиаф, Бассам Хишам (Фарход Муса 90+1), Алмоз Али (Исмоил Муҳаммад 68), Али Хасан Афиф (Cултон Ал Браке 31), Мурод Нажи Хусайн, Мсакни.

"Зоб Аҳан": Мазахери, Муҳаммадзода, Гвелесиани, Шафеи, Муҳаммадризо Хусайни, Хададифар (Имани 73), Рахмони (Атайя 66), Табризи (Ражабзода 77), Фахриддини, Бухамдон, Кирос.

Огоҳлантиришлар: Кирос (4), Бассам Хишан (45+3), Нам Тае Хи (68)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!