ОЧЛ. "Насаф" билан бир гуруҳда ўйнаган икки жамоа ярим финалга чиқди

Ғарб минтақасида Эроннинг "Персеполис" жамоаси Қатарнинг "Ал-Дуҳаил"ини 3:1 ҳисобида енгди ва икки ўйин натижасига кўра (сафарда 0:1 га енгилган) ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, "Персеполис" гуруҳ босқичида "Насаф" билан, "Ал-Дуҳаил" эса "Локомотив" билан куч синашган эди.

Иккинчи ўйин эса Қатарнинг "Ал-Садд" ҳамда Эроннинг "Истиқлол" жамоалари ўртасида кечди. Доҳада ўтган ўйинда кучлар тенг келди - 2:2. Теҳронда  ўтган дастлабки қарама-қаршиликда эса меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучган эдилар. Шу тариқа, "Насаф"  билан гуруҳ босқичида тўқнаш келган "Ал-Садд" иккинчи ярим финалчига айланди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!