ОЧЛ. "Насаф"ни қандай натижалар кейинги босқичга олиб чиқади? Эҳтимоллар назарияси
Кеча Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган бир қатор беллашувлар ўтказилди. Шу кунгача 4 жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритганди. Кейинги ўйинлардан сўнг яна 3 жамоа плей-офф босқичига чиқди.
Бугун “Насаф” ва “Aл-Веҳдат” сўнгги йўлланма учун майдонга тушади. Қаршиликларни дуранг ҳам қониқтиради (иккинчи ўрин билан). Иорданияликлар уч ва ундан кўп тўп фарқи билан ғалаба қозониши керак, агарда улар кейинги босқични ўйласа. Бунда Бердиев жамоасини 0:2 ҳисобидаги мағлубият ҳам плеф-оффга етаклайди. Қолаверса, "Ал-Файсали" гуруҳдаги "Ал-Садд"ни юта олмай ёки дуранг қайд этса ва бунда "Насаф" зафар қучса, "аждарлар" биринчи ўринни эгаллайди.
"Пахтакор" ОЧЛ охирги турида қандай қилиб "Насаф"га ёрдам берди? "Шерлар" Суадияга фақат мезбонларни ютгани борганмиди?
Кўриб турганингиздек, "Насаф"да кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият мавжуд. Асосийси ҳаммаси жамоанинг ўз қўлида!
Айни пайт ОЧЛ 1/8 финалига йўл олган жамоалар:
"Aл-Ҳилол"
"Aл-Шабаб"
"Фулад"
"Ал-Дуҳаил"
"Aл-Райян"
"Шабаб Aл-Aҳли"
"Aл-Файсали"
...
Маълумот учун, ғарбий минтақада 5 та гуруҳдан 3 та энг яхши 2-ўрин соҳиблари плей-офф босқичига йўл олади.
Фикрлар