ОЧЛ. "Насаф"нинг нимчорак финалдаги рақиби жиддий

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичлари якунланганидан хабарингиз бор. Қаршининг "Насаф" клуби "Е" гуруҳида 9 очко билан 2-ўринни эгаллади ва плей-оффга йўл олди.

Нимчорак финалга йўлланма олган "аждарлар" ушбу босқичда Саудия Арабистонининг "Ал-Шабаб" клубига қарши баҳс олиб боради. "Ал-Шабаб" чемпионлар лигаси "Б" гуруҳида 5 ғалаба, 1 дуранг қайд этган ҳолда, 16 очко билан 1-ўринни нақд қилган. Тўплар нисбати - 18:1. 

Эслатиб ўтамиз, плей-офф баҳслари 2023 йил 3-4 фераль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!