ОЧЛ. "Навбаҳор" жойлашган гуруҳдаги якуний ҳолат билан танишинг!

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босич 6-туридан ўрин олган "Мумбай Сити" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 16-дақиқада Эл Ҳаяти Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага йўл топган бўлса, 29-дақиқада Жамшид Искандеров жаримадан супер зарба йўллаб, учрашувда мувозанатни тиклади. Бўлим сўнгида Жокич бурчакдан узатилган тўпни дарвозага аниқ тепиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, "Навбаҳор" 13 очко билан энг яхши 2-ўрин соҳиби сифатида нимчорак финалга йўл олди.

ochl_standings_d_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!