ОЧЛ. "Навбаҳор" сафарда "Мумбай Сити"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босич 6-туридан ўрин олган "Мумбай Сити" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланмани нақд қилди. 

Дастлаб, 16-дақиқада Эл Ҳаяти Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага йўл топган бўлса, 29-дақиқада Жамшид Искандеров жаримадан супер зарба йўллаб, учрашувда мувозанатни тиклади. Бўлим сўнгида Жокич бурчакдан узатилган тўпни дарвозага аниқ тепиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, Бабаян шогирдлари кейинги плей-оффга йўл олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!