ОЧЛ. Плей-офф масаласини 4 жамоа ҳал қилди, улар қайсилар?

Осиё Чемпионлар лигасида 5-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

Кеча ўтказилган 6 та ўйиндан сўнг 2 клуб плей-офф масаласини ҳал этди. "Мумбай Сити"ни 6:0 ҳисобида тор-мор келтирган "Ал-Шабаб" ва "Ал-Таъавун"ни 4:3 ҳисоби билан енгган "Ал-Дуҳаил" ўз юришини кейинги босқичда давом эттирадиган бўлди.

Бунгача амалдаги чемпион "Ал-Ҳилол" ҳамда Эроннинг "Фулад" клуби бу вазифани уддалаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!