ОЧЛ. Тожикистон чемпиони АГМКни мағлуб этди

Бироз аввал Саудия Арабистони пойтахтида  Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин АГМК - "Истиқлол" учрашуви якунланди. Ўйин номинал меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Дастлаб, АГМК футболчиси Жокич биринчи бўлимга қўшиб берлиган дақиқаларда автогол билан ҳисобни очди, шунингдек, рақиблардан Манучехр Жалилов ва Муҳаммаджон Раҳимов томонидан киритилган голларга Зафар Полвонов ўз дубли билан жавоб қайтарди. Камбэкга эса вақт етмади.

93E3A750-0053-4C70-8C67-AE47CA6CB0D4

Ушбу натижадан кейин АГМК 1 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасидан жой олди, гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Ал Ҳилол"га имкониятни бой берган "Шабаб Ал-Аҳли" эса тўплар нисбатига кўра сўнгги ўринга тушиб кетди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!