ОЧЛ ва ОФК кубогининг янги мавсум учун тақвими эълон қилинди (фото)

ОФК расмий сайти янги мавсум учун Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубогининг тақвимини маълум қилди. Унга кўра, энди мусобақалар куз-баҳор тизимида бўлиб ўтади. 

ОЧЛ саралаш босқич учрашувлари 11-дан 22 августга қадар ўтказилиши режалаштирилган. Гуруҳ босқич баҳслари эса 18-сентябрдан 13 декабрга қадар бўлиб ўтади. 

Нимчорак финал 12 февралдан 21 февраль, чорак финал 4 мартдан 13 март, ярим финал 16 апрелдан 24 апрель ва финал 11 ва 18 май кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.   

Шунингдек, ОФК кубоги учрашувлари 2023 йил 1 августда бошланиб, 2024 йил 5 май куни якунига етади. Финал ўйини ОЧЛдан фарқли ўлароқ, битта баҳсдан иборат бўлади.

очл

офккуб

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!