"Одамни кийимига қараб, футболчини клубига қараб баҳо берса керак Катанец"
Жамшид Искандеров узоғи "Соннам"да тўп тепган. Одатда ўзимизни топ клубларимизда фаолият олиб борган.
Шахбоз Умаров Европада карьера қилмоқда. Беларусь ва Қозоғистон. "Кўхна қитъа" футболининг "лицо"лари.
"Навбаҳор"нинг лидери "Ордабаси"нинг тарозида тош босмайдиган футболчисидан кўра терма жамоада ўйнашга лойиқроқми? Шунингдек, Остон ҳам ҳозир у қадар яхши формада эмасди. Иккисидан бири катта эҳтимол билан чақирув олмаслигини кутаётгандим, аммо... "Уровен"ни қадрлашмади. Одамни кийимига қараб, футболчини клубига қараб баҳо берса керак Катанец жаноблари :)
Ҳужумчилар борасида ҳам саволлар бисёр...
Ўзбеклашибди у ҳам. Легионерларга жуда бир ишқибоз бўлиб қолди.Номидан бошқа ҳеч нарсаси қолмаган айрим "снайпер"лар футболимизга келиб, соққани босиб кетган, бир неча бор.
Натижага жавобгар шахс - Катанецнинг ўзи. Балки, унинг қандайдир ғоялари бордир. Барибир у ҳам европалик. Европадан деяпман. Тушуняпсизми?
Худайқулов Карим мақоласи
Фикрлар