"Оддий одамга айланиб қолдим"
Айни пайтда АҚШда “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилаётган машҳур ҳужумчи Гонсалу Игуаин фаолияти ҳақида гапирди.
- АҚШда футбол у даражада машҳур эмас. Босим асосан бошқа спорт турларида кузатилади. Лекин футбол лигаси ҳам ривожланиб бормоқда. Гол уролмасам, мухлислар ва журналистлар танқид қилмайди, босим уюштирмайди. Мен кўчага чиқиб, бирор нарсага навбатда туришим мумкин. Оддий одамга айланиб қолдим. Бу ажойиб ҳиссиёт. Менга айнан мана шу керак эди.
Фаолиятимни тугатсам, футбол ичидан иш қидирмайман. Бор эътиборимни оиламга ва дўстларимга ажратаман. Ошпазлик соҳасига қизиқишим бор.
Мен майдонда Лионель Мессини ҳам, Криштиану Роналдуни ҳам яхши тушунар эдим. Улар нима хоҳлаётганини билардим ва шунинг учун ҳар иккиси менга ишонарди, - деди Гонсало Игуан.
Таъкидлаш жоизки, Игуаин Аргентина терма жамоасида Месси билан бирга ўйнаган бўлса, “Реал”да ва “Ювентус”да Криштиану Роналду билан ҳамкорлик қилган.
Фикрлар