Одил Аҳмедов билан ўйнаган футбол юлдузи оғир автоҳалокатга учради (фото)

Бундан бир неча йил олдин, Одил Аҳмедов билан бирга “Анжи” шарафини ҳимоя қилган камерунлик ҳужумчи Самюэль Это’О  ўз юртида автоҳалокатга учради.

f7244130feb464efc5e9f307e55f5182-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_700Xh_700

Футболчининг ўзи айни пайтда шифохонага ётқизилган. Самюэлнинг яқинлари у қай даражада шикастлангани ва айнан қайси шифохонага олиб борилгани ҳақида маълумот бермаяпти.

Хабарларга қараганда, Это’О бошқараётган автомобиль Нконгсамба шаҳри атрофида автобус билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув жуда қаттиқ бўлгани айтилмоқда.

Ўз даврида Испания, Англия, Италия ва Туркиянинг етакчи жамоаларида ўйнаган Самюэль Это’О   фаолиятини 2019 йилда “Қатар СК” клуби таркибида якунлаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)