Одил Аҳмедов Россия билан жавоб ўйини ўтказилиши борасида ўз фикрини билдирди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори, ҳозирда ЎФА вице-президенти сифатида иш олиб бораётган Одил Аҳмедов бугунги Россияга қарши беллашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин охирида мухлислар ҳакамларга қарата "шарманда", - дея бақиришди. Бу берилмаган пенальтига ишора эдими?

- Менимча, ҳа. 2-3 вазиятда ҳакам пенальти бермади. Аммо у ҳолатларда 11 метрлик жарима зарбаси бормиди ёки йўқ, очиғи, билмайман. 

- Жавоб ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Албатта, йўқ, демаган бўлардим. Биз Россияда ўйнашни истардик. Россия биз учун муносиб рақиб", - деди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Россия ўйинини қозоғистонлик Сахи Данияр бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
21/11/2022 20:54
Уйин тенг булди. Икки томон хам ютиши мумкин эди. Хакамларни айбламайман. Уртоклик уйинида натижа мухим эмас, узаро тажрибани ошириш мухим.
Pardayev Shavkat
20/11/2022 21:45
Ҳакамлар "Улли оғой"ларига са-ал қарашиб юборишдими дейман?