Одил Аҳмедов Серхио Рамосга қарши ўйнаши мумкин

“Реал” сардори Серхио Рамос Хитой чемпионатидан ўта манфаатли таклиф олди. Ҳозирча, бу жамоа номи сир тутилмоқда.

Серхио Рамос мадридликлар билан бир йилдан сўнг якунланадиган шартномасини узайтириш бўйича келиша олмаяпти. Ҳозир йилига 12 миллион евро атрофида маош олаётган ҳимоячи янги битимда бу сумма камида 17 миллион евро бўлишини талаб қилмоқда. “Реал” раҳбарияти эса аксинча, унга қисқа муддатли шартнома ва йилига 10 миллион еврога етмаган маош бермоқчи.

Хитойликлар 34 ёшли Рамос учун узоқ муддатли шартнома таклиф қилиб, 20 миллион евро атрофида маош тўлашни ваъда қилмоқда. Ҳозирча, бу клуб номи сир тутилмоқда. Рамоснинг футбол оламида барча нуфузли совринларни қўлга киритиб бўлгани ва ёшини инобатга олиб, молиявий шароитини мустаҳкамлаш учун таклифни қабул қилишини кутмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!