Одил Ҳамробеков: Финалларда хатолар кечирилмайди

Эртага Жиззахда мамлакатнинг амалдаги чемпиони – “Пахтакор” ҳамда кубок соҳиби – “Насаф” ўзаро Суперкубок баҳсида майдонга тушади. Ушбу ўйиндан олдин “шерлар” етакчиси Одил Ҳамробеков ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Эртанги учрашув ўз номига мос. Финалларда хатолар кечирилмайди. Жамоа билан эртанги учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик ва эртанги учрашувга тайёрмиз.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – “Насаф” учрашуви соат 19:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
24/08/2023 12:38
Олга шерлар омад ер булсин