БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси футболчиси Одил Ҳамробеков "Пахтакор"га қайтади.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, дубайликлар билан шартномаси якунига етган Ҳамробеков "шерлар" сафига қайтишга яқин турибди. Дубай клуби Одилни жароҳат олган Азиз Ғаниев ўрнига олиб келган эди.

Маълумот учун, 25 ёшли ярим ҳимоячи "Шабаб Ал-Аҳли" сафида 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйди. Одил 20-турда "Ажман" дарвозасини ишғол қилганди.

Жорий мавсуи Ҳамробеков жамоаси БАА чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди. ОЧЛда эса гуруҳ босқичида ўз юришини тўхтатди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
23/05/2021 20:26
Насафга кел, порлайсан яна!Кашкадарени нони жуда ширин биласанку!
Рустам Содиков
25/05/2021 05:51
Шуртанга кел, ПРОлигала чемпион буласан ва супер лигага чикариб яшнайсан!