
ЎФА 3 та клубнинг трансфер тақиқини бекор қилди
ЎФА тегишли қўмитаси "Сўғдиёна", "Динамо" ва "Арал"га нисбатан белгиланган трансфер тақиқини шартли равишда бекор қилди.
Бунга сабаб сифатида мазкур клубларнинг трансфер тақиқи сабабларини бартараф этиш юзасидан Ассоциацияга кафолат бергани қайд этилган.
Аввалроқ "Бухоро" Ассоциация талабини тўлиқ бажаргани учун ундан трансфер тақиқи олиб ташланганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорлари талабига беписанд муносабатда бўлиб келаётгани, ўз футболчи ва мураббийлари олдидаги қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани, шунингдек, футбол клублари ҳамда ҳудудий футбол академиялари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаларида мавжуд шартларни бажармай келаётгани сабабли 6 та клубга нисбатан трансфер тақиқи белгиланган эди. Ҳозирда "Нефтчи" ва "Навбаҳор"да трансфер тақиқи бор.
Фикрлар