ЎФА биринчилиги. Бугун ҳал қилувчи беллашувлар бўлиб ўтади

Наманган шаҳрида 5 июлдан 25 июлга қадар ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари, футбол маҳорат мактаблари, профессионал футбол клублари қошидаги болалар-ўсмирлар футбол академиялари, шунингдек, хусусий футбол мактабларининг 2006 , 2007, 2008 ва 2009 йилларда туғилган тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчилиги мусобақаси ўтказилмоқда.

Дастлаб 14 ва 16 ёшли футболчилар баҳсларга киришдилар. Жами 12 та жамоа тўрттадан гуруҳга бўлинган ҳолда кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боришди.

Плай-офф босқичига йўл олган жамоалар финал йўлида ўзаро куч синашишди. Қизиқарли ўтаётган учрашувларда ёш футболчилар ўзларининг иқтидор ва истеъдодларини намойиш этиб келмоқдалар.

Маълумот учун, 14 июль куни 2006 ва 2008 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақанинг финал ва 3-ўрин учун баҳслари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

photo_2022-07-13_21-56-16

photo_2022-07-13_21-56-16 (2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!