ЎФА ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлимлари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган футбол мактабларида мавжуд шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида иш олиб бормоқда.

Республикамизнинг барча вилоятларида бу борадаги мавжуд вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш мақсадида ЎФА ва Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди. Мутахассислар дастлаб Тошкент вилоятида бўлиб, болалар ва ўсмирлар футболидаги шарт-шароит, камчиликлар билан танишиб чиқишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

photo_2020-02-06_12-53-50

Дастлаб ЎФА ишчи гуруҳи Ангрен, Оҳангарон ҳамда Олмалиқ шаҳарларида бўлди. Шунингдек, Ўрта Чирчиқ, Бекобод, Оққўрғон, Нурафшон, Пискентга ҳам ташриф буюрилиб, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлимларининг иш-фаолияти, футбол тўгаракларининг зарур инвентарлар билан таъминланганлиги, мураббийларнинг замонавий методлар асосида машғулотлар олиб бораётгани ўрганилди.

Янгийўл туманида жойлашган вилоятнинг асосий футбол маскани бўлмиш Футбол маҳорати мактаби фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилди.

Маълумки, вилоят футбол ассоциациялари жойларда мазкур спорт турининг ривожланишига бевосита масъул саналади. Шу боисдан ишчи гуруҳ Тошкент вилояти футбол ассоциациясининг бугунги кундаги иш жараёни, 2020 йилда амалга оширилиши мўлжалланган режалари билан яқиндан танишди.

Тошкент вилоятида ўзбек футболида ўз мавқейига эга 2 та профессионал футбол клуб фаолият олиб боради. Айни вақтда АГМК ва “Металлург” клублари янги мавсумга тайёргарлик олиб боришмоқда. Ушбу клубларнинг стадионлари янги мавсумга қай даражада тайёр экани ҳам кўздан кечирилди. Шунингдек, стадионларда VAR тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларга баҳо берилиб, зарур тавсиялар берилди.

photo_2020-02-06_12-53-51

Бундан ташқари Бекободда болалар футболини ривожлантириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар доирасида “Металлург” клубининг академияси учун барпо этилган янги ётоқхона, овқатланиш мажмуаси ҳамда майдон кўздан кечирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shodiyor Kazakov
07/02/2020 00:56
Toshkentan boshqa joylarda ham qishloqlar bor muhtaram Futbol F Przdednti Ravshan Ermatov
Shodiyor Kazakov
07/02/2020 00:56
Toshkentan boshqa joylarda ham qishloqlar muhtaram Futbol F Przdednti Ravshan Ermatov