ЎФА раҳбарияти ОФК масъуллари билан келишилган ўйинлар, тотализаторга қарши кураш ва VAR тизими бўйича учрашув ўтказди

Хабарингиз бор, 15 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференциясида ЎФА Президенти Абдусалом Азизов мамлакатимизда футбол ривожи учун амалга ошириладиган ишлар хусусида гапириб, футболимизни орқага тортаётган иллатлардан бўлган келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этиш каби ҳолатлар билан кескин кураш олиб борилишини таъкидлаган эди.

Шу боисдан айни пайтда Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлиб турган Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА делегацияси ОФКнинг ушбу йўналиш бўйича масъуллари – AFC Integrity департаменти раҳбари Аҳмед Алосайми ҳамда Sportradar компанияси директори Оскар Бродкин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида ОФК вакиллари Ўзбекистондаги ички мусобақаларда келишилган ўйинлар ташкил этилишига қарши курашда Ўзбекистон футбол ассоциациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини маълум қилишди. Ўз навбатида Равшан Эрматов ҳам мамлакатимизда футболнинг ривожи учун тўсқинлик қилаётган турли қинғирликлардан ҳоли бўлиш муҳим экани, келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши курашда ЎФАнинг қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориши янада самара беришини таъкидлади.

Шунингдек, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Ҳани Баллан ҳамда ОФК ҳакамлар бошқармаси директори Шамсул Майдин билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда Осиёдаги ва Ўзбекистондаги ҳакамликни ривожлантириш, ҳакамлар савияси ва маҳоратини ошириш учун семинарлар ташкил этиш, ҳакамликни ҳаваскорликдан профессионал йўналишга ўтказиш, VAR тизими каби масалалар муҳокама қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
18/07/2019 21:03
Келишилган уйинлар йок булса зор уйинчилар чикади узбдан
&
Surxon turon
18/07/2019 18:22
Ички чимпиянатда келишлган ӯйинларди хаммасида хакамларди қӯли бор
&
ELYORBEK_FCB
18/07/2019 15:02
Endi haqiqiy òsishni kòrasiz
Islom Андижанский
18/07/2019 22:46
Хакикий усишни 50 йил дан кегин курасиз
&
ELYORBEK_FCB
18/07/2019 23:43
Hudo holasa òsha kunlarga yetsak kòramiz