ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларга доир ҳолат бўйича барча айбдорларга кескин чора кўрилишини маълум қилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг махсус инспекция бўлими ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тотализатор ва келишилган ўйинларга доир ҳолатларни ҳамда барча алоқадорларни аниқлаш юзасидан текширув ишларини давом эттирмоқда.

Айни пайтга келиб инспекция томонидан бир қанча тасдиқловчи материаллар аниқланиб, тегишли шахслар кўрсатмалари олиняпти. Бу борада халқаро ташкилотларга сўровлар юборилди. Ҳозирда тўпланган маълумотларга оид далил-исботлар ўрганиб чиқилмоқда ва шундан сўнг материаллар тегишли қўмитага топширилади.

Афсуски, футбол ичидаги баъзи нопок инсонларнинг шахсий манфаати йўлида амалга ошираётган бундай хатти-ҳаракатлари футболимиз обрўсига салбий таъсир қилмоқда. Шу сабабли, ЎФА барча айбдорлар аниқланиб, уларга кескин чора кўрилишини маълум қилади.

Жараён ва қарорлар эълон қилиб борилади. Ўз навбатида, ушбу мавзу юзасидан холис ва аниқ маълумотлар асосида чиқишлар қилаётган ОАВ ҳамда блогерларга миннатдорчилик билдирамиз ва уларнинг футболга бефарқ эсмаслигини қадрлаймиз. Аксинча, баъзи ҳолларда учраётган, фактларга асосланмай, мавзуни чуқур ўрганмай, тахмин ва фараздан иборат ёндашув билан жамоатчиликни чалғитишдан тийилишга чақириб қоламиз.

Бу ҳолатлар мухлислар ишончини қозониш ва футболимиз ривожи йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўсқинлик қилмаслиги йўлида ЎФА раҳбарияти бор куч ва имкониятини ишга солади.

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SAMARIDDIN AMUR GPZ UZB
07/09/2022 21:48
Pfl ni tozalash kerak
&
фанат.уз
07/09/2022 20:54
Футболни расво килтшади шекилли
&
Abrorm
07/09/2022 20:27
Koʻramiz qandey chora koʻrasiz!