ЎФА ва МОҚ ўзаро ҳамкорликда фестивал ўтказмоқда

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан турли мусобақалар ва фестиваллар ташкил қилаётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор. Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Миллий олимпия қўмитаси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси билан ҳамкорликда “Чиғатой” спорт базасининг майдонларида 2008-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида фестивал ташкил қилмоқда.

Бугун ушбу футбол фестивалига старт берилди. Мусобақада “Чиғатой”, “Сергели”, “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Одил Жуниор” ҳамда “Қорасарой” жамоалари ўзаро кураш олиб борадилар. Футбол фестивалининг асосий мақсади болалар футболини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, мусобақа иштирокчилари ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни кучайтиришдан иборат.

9 июнь куни мусобақанинг дастлабки босқич ўйинлари ўтказилса, 10 июнь кунги ўйинлардан сўнг ғолиблар номи маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!