ЎФАда мураббийлар штаби иштирокида катта йиғилиш бўлиб ўтди

ЎФА расмий "Телеграм" саҳифаси ассоциация раҳбарияти Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби билан йиғилиш ўтказди, дея хабар бермоқда. 

"Хабарингиз бор, бугун Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи қолган учрашувларининг янги саналари ҳамда уларга мезбонлик қиладиган мамлакатлар номини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон МТЖ ўрин олган "Д" гуруҳи баҳслари Саудия Aрабистонида бўлиб ўтиши белгиланди.

Шу сабабли, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Aбдусалом Aзизов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ЎФA раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ва масъул ходимлар иштирок этди.

Йиғилишда Миллий жамоамизнинг мазкур саралаш беллашувларидаги натижалари таҳлил этилди ҳамда олдиндаги учрашувлар учун тайёргарлик жараёни ва режалари муҳокама этилди.

ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов МТЖнинг июнь ойига қадар ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро ўртоқлик учрашувлари бўйича ҳисобот берди.

Шунингдек, Вадим Aбрамов МТЖ асосий таркиби вакиллари ва уларга номзод футболчиларнинг айни пайтдаги жисмоний ҳолати хусусида ахборот тақдим этди. Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидан ўрин олишга яқин турган ёш иқтидорли футболчилар ҳақида маълумот берди.

ЎФA терма жамоалар бўлими бошлиғи Aзиз Ҳайдаров Миллий терма жамоамизнинг март ойи якунида ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғини бўйича якуний режалар бўйича ҳисобот берди.

Олдинда турган ушбу нуфузли турнирлар саралашида Ўзбекистон миллий терма жамоаси яхши натижаларни қайд этган ҳолда, мусобақаларнинг финал босқичига йўлланма олиш зарур эканлиги яна бир бор таъкидланди", - дейилади расмий саҳифа тақдим этган хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
TV TV
13/03/2021 00:14
Абрамовни йукотинглар илтимос термадан.