ЎФАда мутахассислар ишлайди...

Бир неча кун аввал карантиндан кейинги футбол борасида спорт журналистлари ва шарҳловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тақдим этгандик. Энди эса мураббийларнинг қарашлари ва тахминларини ҳавола қиламиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳамда Суперлигада фаолият юритаётган мутахассислар карантиндан кейинги ўзбек ва хориж футболи, ундаги ўзгаришлар, Суперлигани қандай ўтказиш бўйича таклиф, Европада чемпионатларнинг давом этиши нимага боғлиқлиги, лигаларда чемпионни қай тарзда аниқлаш хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишди. Бу гал “Металлург” клуби бош мураббийи Андрей Шипиловнинг фикрларини тақдим этамиз.

Вадим Абрамов: Чемпионатни декабргача чўзиш мумкин-ку, қишгача ўйнасак бўлади

шипилов3

Андрей Канчельскис - футболдаги ўзгаришлар, Суперлига бўйича таклиф, кучли бешликнинг давом этиши нимага боғлиқлиги, лигаларда ғолибни кай тарзда аниқлаш борасида

Карантиндан кейин ўзбек ва хориж чемпионатларида, албатта, ўзгаришлар бўлади. Қандайлигини эса вақт кўрсатади.

Ҳеч ким, ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаган. Жамият биринчи марта шундай муаммога дуч келди. Соғлик керак. Айни пайтда бу энг муҳими.

Суперлигани қандай давом эттириш? Футбол ассоциациясида мутахассислар ишлайди. Мен уларга тўлиқ ишонаман. Биз ЎФАдагилар қабул қилган қарордан келиб чиқиб ишлаймиз.

Ички биринчилигимиз, яъни Суперлигада эндигина учта тур ўйналди. Бундай вазиятда ассоциация мақбул қарорни қабул қилади, - деди Андрей Шипилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirjalol Ismoilov
21/05/2020 19:14
Metallurg(Pahtakorni ukasi)jamoasiga chempionatni qizig‘i yo‘q. Maqsad aniq, Pahtakorni tarkibiga sig‘maganlar o‘yinchilar bilan tarkib kuchaytiriladi. Pahtakor raqiblari bilan jon olib, jon berib o‘ynaydi. Pahtakor otalig‘ida yuraveradi. Na sovrindor bo‘ladi, na quyi ligaga tushib tushib ketadi.
&
Нодирбек жовлиев
21/05/2020 14:52
Уфада қанақа мутахасис номутахасислар денг шилпоа ака