ЎФАда сербиялик мутахассис Воя Милославлевич билан учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Йиғилиш давомида сербиялик мутахассис футболни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, Воя Милославлевич барча ёшдаги терма жамоалар билан ишлаш, футбол структурасидаги бир-бири билан узвий боғлиқ жиҳатларга ҳам батафсил тўхталиб ўтди.
Ҳафта давомида у ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари билан яқиндан танишиб, болалар футболини ривожлантириш бўйича ҳам ўз маслаҳатларини бериб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Боя Милославлевич 1960 йил Сербияда таваллуд топган. Фаолиятини футбол мураббий сифатида бошлаган. Сербия ва Черногория U-18 терма жамоаларида мураббий сифатида ишлаган. Футбол мавзусида бир қатор илмий ишлар муаллифи. Воя Милославлевич футбол бўйича кўплаб қўлланмалар чоп этган бўлиб, мазкур қўлланмалар асосида турли футбол академияларда машғулотлар олиб борилади.
Фикрлар