ЎФАда сербиялик мутахассис Воя Милославлевич семинар ўтказди
У ҳафта давомида вилоятларга сафар уюштириб, ҳудудий болалар-ўсмирлар академиялари билан яқиндан танишди.
ЎФА расмий сайтининг хабар беришича бугун Воя Милославлевич иштирокида Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахасисслари учун семинар ташкил этилди.
Семинар давомида сербиялик мутахассис футболни, жумладан, болалар футболини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар, ҳар бир ёш тоифасидаги футболчиларга алоҳида ёндошув, ёш итсеъдодларни кашф қилиш ва уларни катталар футболига олиб ўтишдаги муаммолар ҳамда ечимлар мавзусида маъруза қилди.
Маълумот учун, Боя Милославлевич 1960 йил Сербияда таваллуд топган. Фаолиятини футбол мураббий сифатида бошлаган. Сербия ва Черногория U-18 терма жамоаларида мураббий сифатида ишлаган. Футбол мавзусида бир қатор илмий ишлар муаллифи. Воя Милославлевич футбол бўйича кўплаб қўлланмалар чоп этган бўлиб, мазкур қўлланмалар асосида турли футбол академияларда машғулотлар олиб борилади.
Фикрлар