ЎФАда йиғилиш ўтказилди
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ва футбол академиялари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов олиб борди. Йиғилишда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари фаолияти танқидий кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи навбатда футбол академияларининг инфратузилмасини яхшилаш, сифатли майдонлар барпо қилиш, академия тарбияланувчиларига барча шарт-шароитларни муҳайё қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакатда футболни ривожлантиришда академияларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидларанар экан, академияларнинг асосини мустаҳкам қилиб шакллантирилиш асосий вазифалардан бири эканини айтиб ўтилди. Бу борада футболи ривожланган хориж академиялари тажрибасидан фаол равишда фойдаланиш зарурлиги ҳам таъкидланди. Жумладан, Қатар миллий терма жамоасининг сўнгги Осиё Кубогидаги муваффақиятида бу мамлакатда фаолият юритаётган "Aspire" академияси, у ерда ишлаётган хорижий мутахассисларнинг ўрни катта экани қайд этиб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, юртимиздаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари ва мураббийларини малака ошириш ва тажриба ўрганиш учун футболи ривожланган Испания, Италия, Голландия каби мамлакатла академияларига сафарга юбориш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Шунингдек, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларидаги бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан тўлдириш, юқори савияли мураббийларни бу ерга жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Фикрлар