ЎФАнинг навбатдаги ҳисобот конгресси: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш бошланмоқда (матнли трансляция)

ЯНГИЛАШ

16:55: Шунинг билан маросим ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

16:48: Йилнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди:

16:41: Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси - Жалолиддин Машарипов!

16:40: Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи - Рўзиқул Бердиев!

16:35: Coca Cola Суперлигасининг энг яхши футболчиси - Жалолиддин Машарипов.

16:34: Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши аёл футболчиси - Людмила Карачик.

16:31: Coca Cola Суперлигасининг энг яхши мураббийи - Шота Арвеладзе!

16:29: Coca Cola Суперлигасининг энг яхши тўпурари - Драган Черан!

16:25: Жасорат соврини соҳиби - шифокор Ҳасан Раҳимжонов!

16:22: Coca Cola Суперлигасининг энг чиройли голи - Санжар Турсунов!

16:19: Fair Play соврини соҳиби - "Оқтепа" клуби!

16:17: Энг яхши ҳудудий ассоциация - Фарғона футбол ассоциацияси.

16:14: Энг яхши футбол журналисти - Зуҳриддин Қиличев!

16:12: Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси - Акбар Усмонов!

16:10: Мусиқий танаффус эълон қилинди.

16:07: Йилнинг энг яхши ҳаками - Аҳрол Рисқуллаев.

16:05: Мухлислар меҳри соврини соҳиби "Насаф" клуби!

16:04: Фидоийлик рамзи - "Пахтакор" клуби.

16:01: Про лиганинг энг яхши футболчиси - Абдулазиз Абдурашидов.

16:00: Махсус соврин соҳиби "Турон" клуби!

15:58: Самарали ҳамкорлик учун APEX суғурта компанияси, Спорт ТВ, Узрепорт ТВ ва Футбол ТВ тақдирланмоқда.

15:57: Йилнинг энг яхши ҳомийси - Coca Cola компанияси.

15:53: Coca Cola Суперлигасининг энг яхши ёш футболчиси - Абдувоҳид Неъматов.

15:52: Зайниддин Тожиев - Энг яхши ёшлар мураббийи.

15:51: Евгений Валицкий - Ўзбек футболи нуронийси.

15:50: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бошланмоқда.

15:31: ЎФА Бош котиби Аваз Максумов 2020 йилда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботини ўқиб эшиттирмоқда. 

15:25: Конгресс кун тартибидан ўрин олган масалалар рўйхати:

1. 2019 йил 24-декабрда бўлиб ўтган Конгресс баённомасини тасдиқлаш;

2. 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ЎФА ҳисоботи

3. Молиявий ҳисоботни тасдиқлаш (мустақил аудитор ҳисоботи);

4. ЎФАнинг 2020, 2021 ва 2022-йиллар молиявий кўрсаткичларини текширувчи мустақил халқаро аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш;

5. ЎФА уставига қўшимчаларни киритиш ва уставни янги таҳрирда тасдиқлаш;

6. ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш ва таклиф этилаётган номзодларни сайлаш. 

15:19: Конгресс саноқ комиссияси номзодлари ва кун тартиби тасдиқланди. 

15:17: Конгресс старт олмоқда. 

15:14: Футбол мавсумимизни ўзида акс эттирган видеороликлар намойиш этилмоқда. Дарҳақиқат, пандемия қийинчиликлари остида кечган йил анча эсда қоларли воқеаларга бой бўлди.

15:05: Тадбирга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Футболимизнинг номдор вакиллари бирин-кетин маросимга етиб келмоқда.

Бугун Тошкентдаги "Зарафшон" залида ЎФАнинг 2020 йилги ҳисобот конгресси ва йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу саҳифа орқали маросимни матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Унда қуйидаги номинацияларда энг яхшилар тақдирланади:

- Ўзбек футболи нуронийси
- Энг яхши ёшлар мураббийи
- Coca Cola Суперлигасининг энг яхши ёш футболчиси
- Самарали ҳамкорлик 
- Махсус соврин
- Про лиганинг энг яхши футболчиси
- Фидоийлик рамзи
- Мухлислар меҳри
- Йилнинг энг яхши ҳаками
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси
- Энг яхши футбол журналисти
- Энг яхши ҳудудий ассоциация
- Fair Play соврини
- Coca Cola Суперлигасининг энг чиройли голи
- Жасорат соврини
- Coca Cola Суперлигасининг энг яхши тўпурари
- Coca Cola Суперлигаси-2020 рамзий терма жамоаси
- Coca Cola Суперлигасининг энг яхши мураббийи
- Coca Cola Суперлигасининг энг яхши футболчиси
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши аёл футболчиси
- Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи
- Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/12/2020 01:56
Ramziy jmaoaga nimaga Oybek Bozorov kermagan hayronman bulmasa Yilning eng yahshi uyinchi 3 talikka kergan uyinchi. 11 talikdan joy topilmadimi.
&
Liverpool fan
26/12/2020 16:46
Зормуш
Эплаб европага хатяби россияга кетомадику
Яна араб эски тоз эски хоммомку
&
Fk navbahor
26/12/2020 16:15
Xama naminasiya paxta muxlisi yuqku yilni muxlisi paxtaymush paxtani muxlisi 10 dona bosa adolatli bomapti kimga kerak bunaqa taqdirlash