ЎФAнинг навбатдаги сайлов Конгресси қачон бўлиб ўтиши белгиланди

Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитасининг ЎФA президентлиги, вице-президентлиги ҳамда ижроия қўмита аъзолиги учун сайлов конгрессига тайёргарлик кўриш ва ўтказилиш тартибини белгилаш масаласига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Кун тартибидаги масала ЎФA уставига асосан ижроия қўмита ваколат доирасига кириши муносабати билан қўмита аъзолари томонидан муҳокама этилди.

Қўмита аъзолари томонидан мазкур масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар тингланди ва ЎФAнинг навбатдаги сайлов Конгрессини 2021 йил 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилиши маъқулланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!