ОФК Кубоги. Эртага "Сўғдиёна" меҳмонхонасида матбуот анжумани. "Хўжанд" ва "Сўғдиёна"дан кимлар иштирок этади?

  • 15 Aug 15:19
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби 17 август куни Тожикистонда “Хўжанд”га қарши ОФК Кубоги марказий минтақа финал учрашувида иштирок этади. Айни пайтда Улуғбек Бақоев жамоаси манзилга етиб келган бўлиб, бўлажак учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Маълум бўлишича, эртага, 16 август куни “Сўғдиён” меҳмонхонасида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади. Ушбу тадбир 11:30 да бошланади. “Хўжанд” клубидан бош мураббий Рустам Ходжаев ҳамда жамоа сардори Жаҳонгир Эргашев журналистларнинг саволларига жавоб қайтаради.

Шунингдек, матбуот анжуманида “Сўғдиёна” устози Улуғбек Бақоевга сербиялик дарвозабон Милан Митрович ҳамроҳлик қилиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Хўжанд” – “Сўғдиёна” беллашуви 17 август куни соат 15:30 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Ашуров Бахтийор
15/08/2022 17:50
Сўғдиёнага омад!