ОФК Кубоги.

ОФК Кубоги "F" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Насаф" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Учрашув вакилларимизнинг йирик - 0:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларнинг барчаси 1-таймда урилди, уларга Акмал Мозговой (9'), Ҳусниддин Алиқулов (42') ҳамда Шерзод Насруллаев (45+2') муаллифлик қилишди. Иккинчи бўлим ҳар қанча курашларга бой ўтмасин, шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. "Насаф" иккинчи уч очкосини ҳам қийинчиликсиз қўлга киритди.

Кейинги турда қаршиликлар Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубига қарши баҳс олиб боради ва шу ўйинда ҳам ғалаба қўлга киритилса, 1-ўрин нақд бўлади. Вакилларимизга омад тилаймиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
17/05/2021 23:47
НАСАФ ЖАМОАСИГА КИЕНГИ ЎЙИНЛАРДА ҲАМ ОМАД ТИЛАБ ҚОЛАМИЗ, ҒАЛАБАЛАР БАРДАВОМ БЎЛИБ, ЧЕМПИОН БЎЛСИН ЯНА БИР БОР ОФК КУБИГИДА. ТАРКИБДАГИ ЁШЛАР ЖУДА КАТТА ТАЖРИБА ТЎПЛАБ ОЛАДИ, БУ КЕЛГУСИДА ЎЗБЕК ФУТБОЛИ УЧУН ЯҲШИ ФОЙДА КЕЛТРАДИ, КУЛБЛАРГА СФАТЛИ ФУТБОЛЧИЛАР, ВА ЯХШИ ЛЕГИОНЕРЛАР ПАЙДО БЎЛАДИ. НАСАФНИ ИШЛАРИГА ОМАД, ЖАМОА ТЎҒРИ ЙЎЛДАН КЕТМОҚДА. ЎЗ ИМКОНЯТИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ, ЎЗ ЙЎНАЛИШИНИ ТАНЛАГАН ЖАМОА. НАСАФДАГИ ЖАРАЙОННИ БОШҚА КУЛБЛАРИМИЗДА ҲАМ БЎЛСА ФУТБОЛИМИЗ АЛБАТТА РИВОЖЛАНАДИ. ОМАД БАРЧАГА.
Akbarali Abdunazarov
17/05/2021 23:20
Мана шу мусобака Насафга жуда керак эди, нафакат ешларга тажриба, балки клубга хозирги кунда яхши даромад келтиради, айни муддао булди, уйиндаги 3 гол хам ажойиб комбинация натижасида киритилди, айникса 3 голда Даврон Файзиев хам Барса деб юборди, эьтибор килган булсаларингиз Насафнинг барча голлари 7-8 пасдан кейин киритилади, куз тегмасин насафга, худо хохласа 1,5 млн.доллар ишлайди Насаф!

Минбар

Барча блоглар