ОФК кубоги. "Насаф"нинг ҳудудлараро финалдаги рақиби ким бўлади?

  • 22 Sep 22:08
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ОФК кубоги ҳудудий ярим финал учрашувида "Насаф" Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клубини ўз майдонида қабул қилди. Бир томоннинг тўлиқ устунлигида ўтган баҳс қаршиликларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Энди "аждарлар" ҳудудлараро финал босқичида Гонконгнинг "Ли Ман" жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур беллашув 20 октябрь санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Бердиев шогирдлари ҳозирга қадар ўтказилган ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Comments

You must be logged in to commet!