ОФК президенти юртимизга ташриф буюрди (Фото)
Бугун, 11 май куни Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, хусусан, жорий йил Тошкент ва Қарши шаҳарларида ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш, шунингдек, мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа бошчилигидаги ОФК делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
ОФК Президентига ташкилот Бош котиби Датук Сери Виндсор Жон, Бош котиб ўринбосари Вохид Кардани, шунингдек, бир нечта масъул вакиллар ҳамроҳлик қилмоқда.
Тошкент халқаро аеропортида ОФК делегациясини Спортни ривожлантириш вазири Aдҳам Икрамов, ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олди.
Фикрлар