ОФК расмий сайти "Навбаҳор"ни чемпионлик учун даъвогар клублар қаторида эътироф этди!
Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтида “Ўзбекистон Суперлигаси-2022 – эътиборга молик 5 жиҳат” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди.
Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсумига бағишланган мазкур превьюда чемпионлик учун даъвогар клублар ҳақида сўз боради. Эътиборлиси, унда “Навбаҳор” ҳам алоҳида эътироф этилди. “...Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси чемпионликка даъвогарлардан бири бўлиши мумкин. Ўтган мавсум 6-ўринни эгаллаган жамоа бир нечта эътиборга молик келишувларга эришди.
Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тажрибали футболчилари - Егор Кримец, Рустам Ашурматов, Жамшид Искандеров, ўтган мавсум АГМК сафида ОФК Чемпионлар Лигасида қатнашган Йован Жокич билан шартнома имзолади.
Шунингдек, Грузия чемпионатининг ўтган мавсумида "Динамо" Тбилиси таркибида 16 та гол ва 8 та самарали узатма қайд этган Зоран Марушич ҳам “Навбаҳор” сафига қўшилди. Жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянга ҳамжиҳатликни таъминлаш, шартнома имзоланган футболчиларни бирлаштириш вазифаси юклатилган.
Ўзбекистон терма жамоаси, “Пахтакор” ва “Чанчунь Ятай” клубларининг собиқ бош мураббийи келгуси мавсумда муваффақиятга эришса, мамлакатнинг энг йирик футбол марказида қувонишга арзигулик кўплаб сабаблар топилади”, - ОФК расмий сайтида чиққан мақолада “Навбаҳор” ҳақида жумладан, шундай фикрлар билдирилди.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Фикрлар