ОФК расмий сайти Сардор Рашидов трансферини эътироф этди

Хабарингиз бор, "Пахтакор" сафида тўп тепиб келаётган футболчи Сардор Рашидов Қатарнинг "Умм-Салал" клубига кўчиб ўтган эди. Бу трансфер ҳақида ОФК расмий сайти ҳам қисқача тўхталиб ўтди.

Маълум қилинишича, ҳамюртимизнинг Қатарга қайтиши Осиё қитъасидаги муҳим трансферлардан бири сифатида эътироф этилган. Шунингдек, унинг аввал "Ал-Жаиш" ва "Қатар" СК клубларида ҳаракат қилгани ҳам эслаб ўтилган.  

Маълумот ўрнида, "Умм-Салал" ўтган мавсум Қатар Юлдузлар лигасида 6-ўринни эгаллаган. Клуб 22 ўйинда 25 очко жамғаришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдурахман Абдувалиев
26/07/2022 17:28
Ман яна Ўзбекистонга қайтиб кептими деб ўйлабман, хайриятей унақа эмас экан